Саломатлик доимий эътиборда

 

Мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида хотин-қизларнинг ҳам ўрни муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Соғлом болани вояга етказиш учун оилада хотин-қизларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, мустаҳкам ва соғлом оилалар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан «Соғлом аёл керак ҳаётга» лойиҳаси доирасида Зарбдор туманидаги «Шодлик», «Дўстлик», «Наврўз» маҳалларидаги аёллар ва болалар учун Бўстон поликлиникасида тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикка малакали гинеколог, терапевт, болалар невропатологи, кардиолог, эндокринолог, қандли диабет бўйича мутахассислар, болалар терапевти, УЗИ ва ЭКГ аппарати мутахассислари жалб қилинди ҳамда аҳолига керакли тавсия ва йўлланмаларни беришди. Тадбир давомида хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Соғлиғида муаммоси бор аёлларга даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмасига йўлланмалар берилди. Иш сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар Бўстон текстиль цехига жалб қилинди. Қолган мурожаатлар билан шуғулланиш маҳалла хотин- қизлар фаоллари билан биргаликда тегишли масъулларга бириктирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш