Конституцион ислоҳотлар амалда

 

Тошлоқ туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман ташкилоти ҳамкорлигида "Депутат ва ёшлар учрашуви" лойиҳаси доирасида тумандаги "Сўфилар" ва "Садда" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларидаги 37-, 25-умумтаълим мактабларида устозлар ва талаба ўқувчи ёшлар иштирокида "Огоҳликка даъват – бугунги куннинг асосий талабидир" ҳамда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллик байрамида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошлоқ тумани бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаев, Халқ демократик партияси туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев, 25-умумтаълим мактаби директори, туман Кенгаши депутати Махфузахон Темировалар бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, миссионерликнинг олдини олиш, "ўзингни ва ўз-уйингни ўзинг асра" тамойилидан келиб чиқиб, ёшларимизни ноқонуний четга чиқиб кетишларининг олдини олиш, уларнинг маҳаллада фаолият юритаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари , ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш ҳамда муқаддас динимиз софлигини асраш баробарида фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш, ёшлар ва аёллар жиноятчилигининг олдини олиш, эрта турмуш каби иллатларга йўл қўймаслик масалаларида бевосита ота-оналарнинг ва ўқитувчи педагогларнинг ўрни ҳамда роли ҳақида аниқ далиллар билан гапириб бердилар.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик неъматининг қадрига етиш баробарида ёшларимизнинг мукаммал билим олишлари, олий ўқув юртларига ўқишга киришларида яратиб берилаётган имтиёзлар, ёшларнинг ҳунар эгаллашлари ва бандлигини таъминлаш борасидаги муносиб шароитлар яратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш