Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Бўзатов туман кенгаши билан ҳамкорликда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Мулоқотларда партия масъул ходимлари ва депутатлар томонидан хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар, шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида фаол хотин-қизлар партияга қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шунингдек, “Меҳр ҳаракати” доирасида кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.