Янги йил шкуҳи

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сўх туман кенгаши Ёшлар ишлари агентлиги Сўх туман бўлими билан ҳамкорликда "Янги йил шкуҳи" шиори остида "Ёш рассом" кўрик-танлови ўтказилди.

Сўх туман марказидаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўтаринки руҳда ташкил этилган танлов ижодкор ёшларни илҳомлантиргани, байрам шкуҳи уларнинг ижод асарларида ҳам яққол намоён бўлди.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Ровон МФЙ да яшовчи ёш ижодкор Ҳамробоев Отабек, 2-ўринни Ёдогоралиева Гулафруз ва 3-ўринни Юсуфжонов Жасурбек қўлга киритди. Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон ХДП Сўх туман кенгаши ва туман ёшлар ишлари агентлиги бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш