Халқни рози қилиш тамойили асосида юксак марралар белгилаб берилган

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасини катта ҳаяжон ҳамда қизиқиш билан тингладим.

Юртбошимиз бугунги таҳликали замонда халқ розилиги йўлида қилинган ишлар ва келгуси 2023 йилда амалга ошириладиган залворли режалар билан халқимизни таништирди.

Давлатимиз раҳбари мурожаатномада “Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз. Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди десам, ҳар томонлама тўғри бўлади. Ушбу даврда туплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда “тараққиёт фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!” –деб таъкидладилар.

Ҳақиқатдан ҳам дунёда давом этаётган пандемия, геосиёсий вазият натижасида юзага келаётган иқтисодий инқирозлар, қўшни Афғонистонда кечаётган воқеалар шароитида мамлакат иқтисодиётни барқарор ўстириш, аҳоли тинчлик осойишталигини сақлаш қандай мураккаб бўлаётганлигини англаш қийин эмас. Нафақат бу, балки Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларининг бирига айлангани ҳам рост. Йил давомида мамлакатимизда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотлари саммитлари ўтказилиши бунинг исботидир. Шунга қарамасдан давлатлараро ўзаро ишончнинг камайиб, айрим можароларнинг ортиши давлатлар ривожига хавф солиб турибди. Бу хавф афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.

Президентимиз халққа мурожаат қилар экан «Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш вақеалар ҳалқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукр, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тез изга тушди» - деб таъкидладилар.

Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида меҳри, чексиз ғамхурликлари туфайли июль воқеалари кенгайиб кетишининг, қурбонлар бўлмаслигининг кескин чоралари кўрилди. Давлатимиз раҳбари кетма-кет икки кун Нукусда фаоллар, депутатлар билан учрашиб, фавқулодда вазият жорий қилди, аҳоли тинчлиги таъминланди. Айбдорларга қилмишига яраша жазо берилишига ишонамиз, албатта.

2016 йилда ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Маданиятни Мўйноқдан бошлаймиз” – деган чақириқлари ҳозир амалда намаён бўлиб турибди. Мўйноқ тубдан янгидан қурилди. А-380 самолёти қатнови йўлга қўйилган. Оролнинг қуриган майдонида 1,5 миллион гектардан зиёд яшил макон пайдо бўлди.

Янгидан Тахиатош, Бўзатов туманлари ташкил этилди. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти туманларга ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилди ва бунинг самарасини халқимиз ҳис қилмоқда.

Президентнинг махсус қарор ва фармонлари билан ҳар бир туманда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари тасдиқланди. Айниқса, Нукус шаҳрида амалга оширилган ободонлаштириш ишларидан халқимиз рози.

Мурожаатномада Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Президентимизнинг “Биз учун Қорақалпоғистон ютуғи – Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бу бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!” деган сўзлари бутун Қорақалпоқ халқи қатори мени ҳам тўлқинлантириб юборди.

Мурожаатномада баён этилган ҳар бир йўналишда “инсон қадри”, “халқни рози қилиш” тамойили асосида юксак марралар белгилаб берилган. Ушбу марраларни амалга оширишда тинчлик осойишталикни таъминлаш, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш ҳар бир депутатнинг бурчи ҳисобланади.

 

Халилла ЕШИМБЕТОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш