Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатини барча ватандошларимиз қатори мен ҳам жудаям чукур ҳаяжон билан тингладим.
Мурожаатнома билан бевосита танишган ҳар бир инсон ундан ўзига хос таассуротларга эга бўлди.
Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидланди.
Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди. 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилиши Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш устувор вазифа эканлигини яна бир бор ифода этди. Мурожаатномада таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим бериш ва келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши кўрсатиб ўтилди.
Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.
Шунингдек, мени қувонтирган яна бир жиҳат таълим ва тарбия мавзуси бўлиб, болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши алоҳида таъкидланганлигидир.
Президентимиз таъкидлаганидек, бизнинг асосий ва энг муҳим вазифамиз болаларни қобилият ва истеъдодларини ўз вақтида пайқаб, фарзандларимизни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтиришимиз лозим.
Гулназ Далибаева,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.