«Маҳалла бюджети» — инсонга эътиборнинг янги босқичи

 

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар йили анъанага айланган Олий Мажлис ва Ўзбекистон аҳолисига Мурожаатномасини жуда катта завқ-шавқ билан тингладим.

Мурожаатномада изчил амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг янги босқичи - инсонга эътибор кўп миллатли 36 миллионлик Ўзбекистон халқига бирдек манфаатли бўлган ташаббуслар давлат раҳбари томонидан аниқ-аниқ механизмлари билан санаб ўтилди.

Келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма сифатида мустаҳкамланмоқда.

Мурожаатномада ушбу йўналишдаги ишлар яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Авваламбор, 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилиши, ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунинг учун 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади.

Бу дегани ўзини оқлаган ташаббусли бюджет имкониятлари янада кенгайиб, муаммолар янада тезроқ, самаралироқ ва албатта, халқ розилиги асосида ҳал қилинишини билдиради.

 

Анвархон ТЕМИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

«Ўзбекистон овози», 21.12.2022, №51

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш