Партиямиз фахрийси Носир Тоировни табриклаймиз!

Самимий инсон, меҳрибон устоз Носир Тоиров бугун 75 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши жамоаси партиямиз фидойисини табаррук ёш билан муборакбод этади, мустаҳкам соғлик, сўнмас шижоат, ижодий ишларига барака тилайди.

Н.Тоиров 1944 йил 7 августда туғилган. Унинг узоқ йиллик фаолияти бевосита Ўзбекистон Халқ демократик партияси билан боғлиқ.

1991 йилдан, яъни ташкил этилганидан бошлаб партиямиз аъзоси. 1996-2008 йилларда унинг меҳнат фаолияти асосан партиямиз Марказий Кенгаши билан боғлиқ бўлган, у Мафкура бўлими катта референти, сектор мудири, шу бўлимнинг мудири муовини, ташкилий-кадрлар бўлими мудири вазифаларида самарали меҳнат қилган.

2001-2004 йилларда у партиямиз Тошкент вилоят кенгашининг иккинчи котиби ҳамда Марказий Кенгаш аъзоси сифатида фаолият юритган. 2004 йилда бир муддат ЎзХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизматини бошқарган, ўша йили партия Марказий Кенгаши Мафкура бўлими таркибида янги Ахборот-ресурс марказини ташкил этишда фаол қатнашиб, унинг раҳбари этиб тайинланган.

ЎзХДП Марказий Кенгаши “Эҳтиром китоби” таъсис этилишида фаол ташаббускорлардан бўлган.

Носир Тоиров узоқ йиллардан бери партиямиз марказий нашрлари – “Ўзбекистон овози” ва “Голос Узбекистана” газеталари  таҳририяти жамоасига ижодий ва таржимонлик ишларида яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Партиямизнинг фахрий аъзоси Носир Тоировни таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муоракбод этамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш