Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаёт сифати ва даражасини оширилади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши медиамарказида Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, бу борада самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.А.Варисова, Ногиронлар жамияти раиси К.Абдуллаев, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи У.Назарматов ҳамда ЎзХДП минтақавий Кенгашлари вакиллари иштирок этишди.

Онлайн семинарни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Варисова кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида халқимиз кутаётган, кўпчиликни ўйлантириб келаётган масалаларга ечимлар кўрсатилганини таъкидлади ва изчил амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг янги босқичи - инсонга эътибор, хусусан ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт сифати ва даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар, қонунчиликка киритилаётган янгиликлар хусусида гапирди.

Ногиронлар жамияти раиси К.Абдуллаев мамлакатимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилаётгани, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони асосида давлатимиз томонидан ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида тўхтатилиб ўтди.

Семинарда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи У. Назарматов сўзга чиқиб, бу борада 2023 йилдан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар, янгиликлар, ногиронликни белгилаш мезонларини жаҳон андозаларига мос ижтимоий моделга босқичма-босқич ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлари хусусида гапириб ўтди. Ногиронлиги бор шахслар аввалгидай сарсон бўлиб юришининг олди олинаётгани, ижтимоий муҳофазадан “қочиш” мақсадида ногиронлик гуруҳларини ўзгартиришга урунишлар бартараф этилгани ва эндиликда асосий эътибор уларнинг турмуш шароитлари, яшаш сифати ва даражасини ошириш, жамиятга тўлақонли мослашиб кетишига қаратилаётганилиги хусусида гапирди.

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларини қизиқтираётган саволлар муҳокама қилинди, масъуллар томонидан кўтарилган муаммолар ечими юзасидан таклиф ва жавоблар берилди.

Семинар якунида ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган тикувчилик цехи ва пойабзаллик устахонаси фаолияти билан танишилди. Тадбиркорларга ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, шартномалар тузиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш