Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон ҳалқига йўллаган Мурожаатномасида ихчам ва самарали давлат бошқаруви тизимига ўтиш ташаббуси илгари сурилди. Ўтган йилларда эътибордан четда қолиб кетаётган, яъни йўқ бўлиб кетиш арафасида бўлган соҳаларга эътибор берилмаса, оёққа туриб олиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса бўлмаслиги, шунинг учун ўтган йилларда янги вазирлик ва идораларини ташкил этилганлиги тўғри йўл эканлиги, тўғри йўл танланганлиги эвазига бугун шундай эътироф этилган ютуқларга эришилганлиги таъкидланди.
Хўш, ихчамлаштириш нима беради? Қўл бошқарувидан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтилади. Бунда, кўп вазирлик ўзгаради, ҳар бир вазирлик ўзларига тегишли бўлган соҳаларда давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлади ҳамда агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади. Вазирлик идораларига ўз соҳасини тушунадиган, билимдон, ишчан, фидойи, ҳалқ парвар инсонлар раҳбар этиб қўйилади.
Президентимизнинг таъбири билан айтганда, кадрлар бошқарувида бу йўналиш ҳам муҳим бўлиб, давлатнинг функциясидан бир қатор ваколатлар вазирлик идораларига берилиши, бу демократик принципларнинг шакллари бўлиб, яъни фуқаролик институтларни масалаларини мустақил ҳал этишга имконият яратилади.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда давлат аппаратида такрорланиши кўп бўлган кераксиз штатлар бирлиги мавжуд. Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Бунда, иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. Ҳар бир вазирнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилади, шу ўринда, уларнинг жавобгарлиги ҳам кучайтирилади. Вазирликларга аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун етарли ваколат ва маблағлар ҳам берилади. Вазирлик ва уларнинг бўйсинувидаги идоралар фаолиятларида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлиб хизмат қилади.
Ҳар бир вазирлик вилоятлардаги муаммоларни ечиш учун ҳар ойда худудларга чиққан ҳолда, “Ҳукумат куни” ўтказилиши вазифалари юклатилади. Шунингдек, вазирлик йилнинг бошида жамоатчилик, фуқаролар олдида ўзларининг соҳаларидаги режаси ва йил якуни билан эришилган натижалари бўйича ҳисобот берадилар. Албатта, бу ошкоралик, очиқлик, қолаверса, ҳалқ давлатга эмас, давлат ҳалққа хизмат қилиши йўналишидаги энг муҳим қадамларимиздан бири ҳисобланади. Бунда вазирликлар фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва хизмат сифатлари асосий мезон бўлади.
Шуни алоҳида таъкилашимиз керакки, бугунги ислоҳотларимизни, катта-катта марраларимизни амалга оширишда кадрлар масаласи биринчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам замонавий дунёқарашга эга, билимли, фидиоий ёш кадрларни раҳбарлик лавозимларига қўйиш энг муҳим масаладир. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда юқори малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Албатта, юқори малакали, замонавий билимларга эга бўлган, бугунги кун талаблари асосида фикрлай оладиган етук кадрларни тайёрлаш, ижтимоий-сиёсий, ҳам иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг энг асосий негизи, яъни, калити ҳисобланади.
Ўрол ЎРОЗБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.