Давлатимиз раҳбарининг Олий мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ва уни англашга бағишланган видеоселектор тарзидаги семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиш ва шахсий таркибга етказиш мақсадида Миллий гвардия марказий девонида соҳага тегишли малакали мутахассислар томонидан видеоселектор тарзидаги семинар-машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар Миллий гвардия қўмондонлиги, бошқарма бошлиқлари, Халқ демократик партияси марказий кенгаши депутатлар бирлашмаси бошқарма бошлиғи, Миллий телерадиокомпания сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист ҳамда ЮНЕСКО Академиклари иштирокида ўтказилиб, ҳудудий бошқармалардан вакиллар ZООМ платформаси орқали қатнашди.
Семинар-машғулот давомида мазкур Мурожаатноманинг мазмун моҳияти ҳамда унда кўтарилган масалалар ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш ҳарбий хизматчиларнинг доимий эътиборида бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Мурожаатномада келтирилган аниқ вазифа ва таклифлар, уларни амалга ошириш йўллари ҳамда истиқболлар тўғрисида сўз юритилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом эттирилмоқда.