Мурожаатнома мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда куйи ташкилотлар ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Мурожаатномани янада чуқурроқ ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти Кенгаши раиси А.Умаралиев сўзга чиқиб, мурожаатномада мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ва қонунчилик, жамиятимиз ўзгариши кераклиги, шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳамда кундалик ҳаётимизга чуқур сингдиришимиз кераклигига эътибор қаратилганлиги ҳақида тушунтириб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида тараққиётнинг асосий негизи бўлган таълим соҳасида бошлаган ислоҳотларимиз давом эттирилади. Таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, таълим сифатини ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилинади. 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади. Шунингдек, аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши учун келаси йили тажриба-синов тариқасида Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури амалга оширилиши маълум қилинди. Дастур доирасида биринчи навбатда турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар қурилади.

Ўзбекистон раҳбарининг халқимизни ўйлантириб келаётган энергетика соҳасига қаратган эътибори, тизимдаги муаммолар, уларни ечиш ва муқобил энергияни ривожлантириш борасидаги фикрлари ҳаммамизни мамнун қилди. Мурожаатда кўтарилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг олдида ўз ваколат доирасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор муҳим вазифалар турибди.

Семинар-машғулот давомида мазкур Мурожаатноманинг мазмун моҳияти ҳамда унда кўтарилган масалалар ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилиб, белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлик гуруҳларининг доимий эътиборида бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Мурожаатномада келтирилган аниқ вазифа ва таклифлар, уларни амалга ошириш йўллари ҳамда истиқболлар тўғрисида сўз юритилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш