Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 341-сонли қарори ижросини таъминлаш хамда "Эзгулик" лойиҳаси доирасида Хоразм вилоят Янгиариқ туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Анвар Давлетов ва Янгиариқ туман Ёшлар агентлиги раҳбари, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши аъзоси, партиянинг "Ёшлар қаноти" раҳбари Тоҳиржон Сапаев иштирокида тумандаги “Дўстлик" маҳалласида истиқомад қилувчи тикувчиликка қизиққан Шавкатова Мумтозбегим Жалолиддин қизига ўзи орзу қилган, аммо оилавий шароити туфайли сотиб олишга имконияти бўлмаган тикув машинасини топширилди. Мумтозбегим ва унинг ота-онаси бундай эътибордан хурсанд бўлишди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган бу каби эзгу ва хайрли ишлар давом этмоқда.