Сув қудуғи таъмирланмоқда

 

Сирдарё вилоят Халқ депутатлари Боевут туман Кенгашига ХДП дан сайланган депутат, партия гуруҳи раҳбари Ж. Раҳмонқулов 4-сектор раҳбарлари билан биргаликда “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи аҳоли шароитлари билан танишди.

Фуқароларнинг уйларига ташриф буюриб, қишнинг совуқ кунларида уларни қийнаётган ва қийнаши мумкин бўлган муаммолар ҳақида ўрганиш олиб боришди. Ўрганиш натижаларига биноан 25 нафар фуқарога зарур ёрдамлар кўрсатилиши бўйича тадбир ишлаб чиқилди.

Аҳоли билан учрашувлар ва суҳбатлар соғида иситиш печларидан хавфсиз фойдаланиш, зарарли дори-дармонлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

“Томирли” қишлоғининг сув қудуғини таьмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш