Сайловчиларнинг муаммолари ечим топмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўразалиева Муқаддас Ўктамовна Чорвадор ҚФЙ, Култепа қишлоғида жойлашган 33-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди.

Мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида айтиб ўтилган муҳим ва халқона фикрлар мазмун-моҳияти тушинтириб ўтилди.

Жумладан, жорий йил "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилиниши замирида амалга ошириладиган ишлар, яъни ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлиги жуда зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатларига катта ваколатлар берилиши, ижтимоий муаммолар жойларда хал этилишига имкон яратиши сайловчиларни бефарқ қолдирмади.

Халқ билан мулоқот давомида соғлиқни сақлаш, қурилиш соҳаларида режалаштирилган ижобий ўзгаришлар баён этилди. Сайловчилардан бири, кекса ўқитувчи Рахмонберди Эшқулов сўзга чиқиб, Култепа қишлоғидаги 23-болалар боғчаси ҳамда 33-мактабнинг иситиш тизимини табиий газ билан таъминлашда беминнат ёрдами учун депутат М.Ўразалиевага миннатдорлик билдирди ва юртимизда амалга оширилаётган улкан ишлар самарали бўлишига ишончини айтиб, дуога қўл очди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш