Халқ билан мулоқот – тараққиётнинг бош мезони!

 

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, президентимиз томонидан қабул қилинаётган Қарор ва Фармонларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалиётга кенг тарғиб қилиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акромованинг ёрдамчиси М. Бобоева томонидан Дўстлик туман сайловчилари билан учрашувлар ташкил этилди.

Ҳалқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутатлари ва ЎзХДП туман Кенгаши раиси иштирокида дастлаб халқ депутатлари туман котибияти фаолияти билан танишилди. Навруз МФЙ, Ғ. Ғулом МФЙ ва Мевазор МФЙ ҳудудларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, хонадонларга ташриф буюриб, ўрганилган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Шундан сўнг, кўп тармоқли “Жасурбек Холмуҳамедов” фермер хўжалиги фаолияти ҳам ўрганилди. “DOS MILK” бренди остида сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқараётган корхонада бугунги кунда 11 та иш ўрни яратилганлиги, уларга ўз вақтида иш хақи берилаётганлиги, 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга доимий ҳомийлик ёрдамлари берилаётганлигига гувоҳ бўлинди.

Мулоқотлар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш