Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Назарович Вафоев Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Пойариқ туман Кенгаши раиси Аблазм Хўжақуловлар иштирокида Пойариқ туманининг “Мирзо Улуғбек”, “Ғойиб ота”, “Тошҳовуз”, “Аҳмад Яссавий”, “Хўжаобод” МФЙларида бўлиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва дафтарлардан чиқишга кўмаклашиш юзасидан учрашувлар ўтказилди.
Суҳбатлар давомида Улуғбек Вафоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, Президентимиз ташаббуслари билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланган 2023 йилда кутилаётган янги ижобий ўзгаришлар ҳақида тўлиқ тушунчалар бериб ўтди.