Автоматлаштирилган махсус электрон модулли планшетлар топширилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамаджанова иштирокида Фарғона туманидаги маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари билан давра суҳбати ўтказлди.

Дастлаб давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида айтиб ўтилган муҳим ва халқона фикрлар мазмун-моҳияти тушинтириб ўтилди.

Мулоқот давомида маҳаллада яшовчи оилалар билан ишлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, аёллар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўкитиш ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда хотин-кизлар фаолларининг ўрни ва роли хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, қонунчиликка аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Фарғона туманидаги маҳаллаларда ишлаётган хотин-қизлар фаоллари “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш