Давлат тиббий суғуртаси – кутилган янгилик

 

Соғлиқни сақлаш вазири Тошкент шаҳрида ва Навоий вилоятида давлат тиббий суғурта тизими синов тариқасида жорий этилаётганини маълум қилди.

Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида эътибор қаратилган бу масала соғлиқни сақлаш тизимидаги кўплаб эски муаммоларни ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Аввало бу давлат бюджетидан ажратилган маблағ бевосита беморларнинг ўзига етиб бориши, уларга сифатли хизмат кўрсатилишини кафолатлайди. Партиямиз мамлакатимиздаги охирги сайловларда шу масалага алоҳида эътибор қаратган. Тўғрисини айтганда, бу халқимиз узоқ йиллар давомида орзиқиб кутган янгиликлардан бири бўлади.

Тиббий суғурта тизимини жорий этишда юқори технологик тайёргарлик ҳам зарур. Шунинг учун Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, керакли тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд. сўм йўналтирилмоқда. Тошкент шаҳрида 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилиши кутиляпти.

Бу жуда жиддий вазифа, асосий масъулиятни соғлиқни сақлаш елкасига ташлаб қўймаслигимиз шарт. Янгиликни жорий этиш ҳеч қачон осон кечмайди. Алоқадор барча ташкилотлар тиббиёт тизимининг ёнида туриб, юзага келадиган қийинчиликларни ҳамкорликда ҳал қилишимиз зарур. Халқ демокртик партияси Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятларидан сайланган барча депутатларини, парламентдаги фракцияси аъзоларини мана шу йўналишга алоҳида сафарбар қилади. Ёрдам беришни асосий вазифамиз, деб биламиз.

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш