Имкониятлар тенглиги жамиятни ривожлантиради

 

Манзилли ижтимоий ҳимоя тушунчасини айрим сиёсатчи, мутахассислар нотўғри талқин қилади. Лекин бугунги ҳаёт, турли соҳалардаги натижа бераётган ислоҳотлар бу давлат ва жамият ривожланиши учун жуда зарур масала эканини исботламоқда.

Шу йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча – 208 та туман ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тоифага қараб белгиланадиган бўлди. Бундай манзилли ёндашув иқтисодий адолатни таъминлаш билан бирга, ижтимоий масалаларнинг самарали ечимига ҳам хизмат қилади.

Масалан, қаранг, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар – 5 ва 4-тоифадаги ҳудудларда 50 фоизга, 3-тоифадаги ҳудудларда эса 30 фоизга камаяди.

Республика бўйича 19 та туман эса 5-тоифага, 39 туман 4-тоифага ҳамда 75 та туман эса 3-тоифага киритилган.

Имтиёзлар берилиши, субсидиялар ажратилиши ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари тоифага қараб амалга оширилиши манзилли ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг тўғрилигини амалда кўрсатмоқда. Самараси бўлган барча йўналишларда манзилли ёндашувни кучайтириш зарур.

Халқ демократик партияси ҳудудларни тоифага ажратишдан кўзланган мақсадга эришишни ўзининг бош дастурий мақсадларига мос, деб билади ва бу борада амалий натижаларга эришилиши учун барча даражадаги депутатлик бирлашмалари билан бирга ҳаракат қилади.

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш