Маҳаллалар инфратузилмаси янада ривожлантирилади

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Тошлоқ тумани кенгаши депутати Турсунбой Солиев иштирокида “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорининг бажарилиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Президентимизнинг мазкур қарори асосида тумандаги мавжуд 51 та маҳалланинг 41 тасида Дастур доирасида инфратузилмаси янада ривожлантирилади. Ички йўллар шағаллаштирилиб, асфалт ётқизиш ишлари олиб борилади. Электр тармоқлари таъмирланиб, қўшимча трансформаторлар ўрнатилади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан ишлар амалга оширилади.

Жумладан, тумандаги Сўкчилик маҳалласида ҳам уч километрдан ортиқ аҳоли яшаш пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бугунги кунда маҳаллада тармоққа уланиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш