Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Шаҳрисабз туман кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар Агентлиги, Н-ҳарбий қисм ва туман "Ватанпарвар" ташкилоти билан ҳамкорликда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Шаҳрисабз Педагогика коллежида маънавий-маърифи тадбир ўтказилди.
Унда сўз олганлар ҳарбий хизматчилар ва ёшларни табриклаб, қуролли кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар, шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Шунинг билан бирга ўсиб келаётган ёш авлодни ватан тақдири учун масъулиятли, ватанга ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини ошириш тўғрисида маъруза қилдилар.
Тадбир сўнггида "Н-ҳарбий қисм" ва "Ватанпарвар" ташкилоти иштирокчиларга ўзларининг касб маҳоратларини намойиш этишди.