Ёшларга ватанпарлик руҳидаги китоблар тавсия қилинади

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ тумани кенгаши томонидан 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ахборот-ресурс марказида партия фаоллари билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.

Унда туман партия Кенгаши раиси Н. Элмуродова сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячиси деган шарафли касбни улуғлаб, киндик қони томган юрт тупроғини шараф билан қўриқлаётган ҳарбийларнинг турмуш шароитини яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди ва ёшларга ватанпарлик руҳидаги китобларни тавсия қилиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Давра суҳбати сўнггида Ахборот-ресурс марказига партия рамзлари туширилган эсдалик совғалари берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш