Махсус техникалар йўлларни тозаламоқда

 

Сурхондарё вилоят Музработ тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Хотамов Баҳодир Чоршамиевич бошчилигидаги жамоа аномал совуқ об-ҳаво шароитида умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Жумладан, қор ёғишидан олдин бошқарма тизимидаги корхоналар томонидан махсус техникалар шай ҳолатга келтирилган. Зарур миқдорда қум-туз аралашма захираси яратилган.

Тунда ва кун давомида қор тозаловчи машиналар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ишлари амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида қум сепувчи махсус техникалар ёрдамида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш