Нукус ва Берунийда “меҳр-саховат” акцияси давом этмоқда

 

Шу кунларда юртимизда қишнинг қировли, аёзли кунлари барчамизни синовдан ўтказмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов ва партия масъул ходимлари томонидан “меҳр-саховат” акцияси ўтказилди.

Акция доирасида ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган ободонлаштириш корхонаси ва электр таъминоти ходимлари ҳолидан хабар олинди.

Худди шундай тадбир Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний тумани Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси С.Имамова, Республика маънавият ва марифат маркази Беруний тумани бўлими томонидан ҳам ўтказилди.

Лойиҳа доирасида ободонлаштириш, электр ва газ таъминоти ходимларига совуқда салгина илиқлик бериш мақсадида иссиқ қахва, булочка ва қўлқоплар тарқатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш