Пойтахтимизда хайрия тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Эшметова Нигора Асомидиновна томонидан, юртимизда кечаётган қаҳратон қиш шароитида совуқда кеча-ю кундуз ишлаётган ободонлаштириш ходимларининг меҳнатини қадрлаш ҳамда ўзи сайланган 50-Минор сайлов округи ҳудудидаги МФЙ лардаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган бир гуруҳ фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Хусусан, пойтахт кўчаларида меҳнат қилаётган ишчи ходимларга иссиқ чой, тушлик ташкил қилиниб, кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлинди.

Бу каби хайрия тадбирлари пойтахтимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш