Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгашидаги 7-Боғишамол сайлов округи депутати, ОМҚП депутати вакили Мамадиёров Луқмонжон томонидан тумандаги “Абзият” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбатда депутат хотин-қизларнинг жамият тарихидаги ва бугунги кундаги ўрни, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида оилаларни сақлаб қолиш, фарзандлар тарбиясига эътиборсиз бўлган, чет элга чиқиб кетаётган хотин-қизларимизнинг тақдири, ўз-ўзини банд қилиш орқали оиласига нафи тегаётган тадбиркор хотин-қизлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Давра суҳбати давомида хотин-қизлар газ таъминоти ва кўмир етказиб бериш бўйича эътирозлар билдиришди. Депутат ушбу муаммолар тумандаги масъул корхоналар вакиллари билан биргаликда ўрганиб чиқилиши ҳамда бартараф этилишини билдирди.