Уйма-уй лойиҳаси амалда

 

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси 18-Бодомтоғ сайлов округи депутати Феруза Бўтаева томонидан тумандаги “Қутлуғ йўл” маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аҳоли ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳолидан хабар олиш мақсадида “Уйма-уй” лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида 2-гуруҳ ногирони Насиба Маҳмудова ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Г. Сориева ва Ф. Тожиевалар хонадонига ташриф буюриб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш