Депутатлар маҳаллаларда

 

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Равшан Каримов ўзи сайланган Хива туманидаги Бўстон, Дашёқ, Гулшан, Окёп ҳамда Серчали маҳаллаларида бўлиб аҳоли билан учрашди.

Савдо шаҳобчаларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари билан танишди. Бозорларда нарх ошиб кетмаслиги бўйича тадбиркорлар билан суҳбат ўтказди. Шунингдек, ҳозирги совуқ кунларда аҳолининг яшаш шароитларини ўрганди.

Аёзли қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича Урганч тумани ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган комиссия таркибига ХДП депутатлари ҳам бириктирилган бўлиб, улар маҳаллаларда хонадонбай иш олиб боришмоқда. Аҳолининг яшаш шарт-шароитларини ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўрмоқдалар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш