Депутат аҳолига кўмакдош

 

Ўзбекистон ХДП Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Тошпулатов яна бир хайрли ишга қўл урди. Ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда авария ҳолатида бўлган Жиззах шаҳридаги 12-сон мактабининг иситиш тизимини қайта таъмирлаб, фойдаланишга топширди.

Шунингдек, қаттиқ совуқ оқибатида зарар кўрган, Қалия маҳалласи Тепақўрғон кўчаси 29-а уйда яшовчи, боқувчисини йўқотган Наргиза Алимардонованинг хонадонида бўлди. Аёлнинг уйида ёнғин рўй берган эди. Депутат офат оқибатларини бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшди ва оила учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш