Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам кўрсатилмоқда

 

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Ўзбекистон ХДПдан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Равшаной Абдуллаева бошчилигида “Уйма-уй” лойиҳаси амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аҳоли, шунингдек, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, Андархон МФЙ, Андархон кўчаси, 98-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Робияхон она Насибова, 85-уйда яшовчи 2 нафар вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Садоқатхон Жўрабоева, Янги ҳаёт кўчаси, 35-уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони, боқувчисини йўқотган Нафисахон Исоқова, 46-уйда яшовчи 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор Саидахон Исоқовалар хонадонида бўлиб, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш