Меҳр улашайлик лойиҳаси
ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Гулистон шаҳрига қарашли "Маънавият", "Маданият", "Улуғ йўл", "Ниҳол" ва "Нурли келажак" МФЙ ҳудудларида "Меҳр улашайлик" лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз яшовчи ва имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.