Масалалар ечими юзасидан тушунчалар берилди

 

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Фотима Норматова ташаббуси билан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари – туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Сайёра Бердиева, туман ички ишлар бўлими хотин-қизлар бўйича сектор раҳбари Оксана Қодирова ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий ҳимоясига оид қабул қилинган Қонун ва Қарорлар мазмун-моҳияти, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбати давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисида тушунтиришлар берилди ва савол жавоблар ўтказилди. Шундан сўнг хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш