Ҳарбий қисмда “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув йиғини иштирокчилари билан “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг депутатлари Нуриддин Холматов ва Муродбек Раҳмонбердиевлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшларга сайлов қонунчилиги, сиёсий партияларнинг жамиятимиздаги ўрни, ёшлар парламенти мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Қолаверса, бугунги кунда мамлакатимизда ва халқаро майдонда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларга муносабат билдирилди.

Ёшлар томонидан билдирилган савол ва таклифлар муҳокама этилди!

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш