Эрта турмуш келтирар ташвиш

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Бойсун туман Кенгашига сайланган депутат С. Мажитова ташаббуси билан ўзи раҳбарлик қилаётган 2-сонли Мактабгача таълим муассасида эрта турмушнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларига бағишланган “Эрта турмуш келтирар ташвиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар оила муқаддаслиги, унинг тинчлигини асраш инсон учун катта масъулият эканлиги, вилоятда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ишларига катта аҳамият қаратилаётганлиги ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Мулоқотда иштирок этган ёшларга мутахассислар томонидан қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш