Сайёр қабул давлат ва халқ ўртасидаги кўприк

 

Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.

Тошкент вилоятида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири, депутат Эргаш Абдурайимов Мирзо Улуғбек, Мустақиллик ва Бирдамлик маҳаллалари фуқароларини қабул қилди. Қабул вақтида фуқаролар мурожаатининг кўп қисми ижобий ҳал этилди.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Сайфиддин Субанов Олтин ва Коинот маҳаллаларининг аҳолиси мурожаатларини Олтин МФЙ биносида тинглади.

Шунингдек, депутат айрим хонадонларда бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олди ҳамда касби доктор бўлганлиги сабабли тиббий тавсиялар берди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш