Партия сафида янги аъзолар сони кўпаймоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига аъзоларни сайлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига асосан Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман Кенгаши томонидан ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Бугун фаол ёшларимиздан Гавҳар Тўрабекова, Тохир Тураповларнинг ҳужжатлари қабул қилинди ва улар ўз хоҳишига кўра партия аъзолигига қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди.

Шунингдек, Ўз ХДП Жиззах шаҳар Кенгашида Ёшлар парламентига аъзо бўлиш умидида келаётган ёшлар сони талайгина. Н. Сиддиқов ёшларни партия аъзолигига қабул қилиб, уларга сиёсий тушунчалар бериб бормоқда. Шунингдек, ҳужжатлар сараланмоқда.

Сайлов икки ярим йилда 1 маротаба 3 босқичда ўтказилади.

1-босқич тегишли округдаги туманларда саралаш орқали ташкил қилинади. (23 январь — 6 февраль)

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш