Бандлик масаласида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

 

Халқ депутатлари Хива туман кенгаши депутати Гулзода Саттарова ўзи сайланган “Пишканик” маҳалласида бўлиб, аёллар билан учрашди.

Уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди, муаммоларини ўрганди. Ишсиз хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида гаплашиб, зарур маслаҳатлар берди.

Томорқа ери билан шуғулланиш, фермерлик билан шуғулланиш, иссиқхона ташкил этиш бўйича хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида банклардан имтиёзли кредитлар олиш мумкинлигини тушунтирди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш