Халқ вакиллари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди

 

Бугун Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган тадбирни Қонунчилик палатаси депутати, ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М. Ворисова кириш сўзи билан очиб берди. М. Ворисова ўз сўзида кейинги вақтларда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бераётганига эътибор қаратиб, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг билим ва кўникмаси даражасини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Семинарида ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Б. Юсупов “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назорати”, “Маҳаллий солиқларни белгилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” мавзуларида маъруза қилиб, бу борадаги ўз таклифларини билдирди.

Хусусан, маҳаллий вакиллик органлари томонидан амалга ошириладиган ижро назорати масалалари бугунги қонунчилигимизда тўлақонли равишда ўз ифодасини топмагани туфайли вакиллик органлари томонидан амалга ошириладиган ижро назорати шакллари, назоратни амалга оширувчи субъект ҳамда объектларини аниқ таснифлаган ҳолда ягона “Вакиллик назорати тўғрисида”ги ёки “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий Кенгашлар назорати тўғрисида”ги янги қонун ишлаб чиқиш зарурати вужудга келганини таъкидлади.

Ўқув курси давомида депутатлар кўтарилган масалалар ҳамда ҳозирги кунда самарали фаолият юритишда вужудга келаётган айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳам алмашишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш