Арнасойда «Энг фаол депутат» кўрик танлови бўлиб ўтди

 

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ХДПнинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўртасида “Энг фаол депутат” кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда. Арнасой туман Кенгашида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари учта шарт асосида ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказишди.

Танлов натижаларига кўра 13-Абай сайлов округи депутати Раьно Тўрабоева 42 балл билан вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, "Йилнинг энг жонкуяр депутати" номинациясида 1-Ғолиблар сайлов округи депутати Усмонқул Умаров, "Энг маърифатли депутат" номинацияси бўйича 4-сайлов округи депутати Муҳиддин Суяров, "Ташаббускор депутат" йўналишида 6-Охунбобоев сайлов округи депутати Идрисқул Парманов тақдирланган бўлса, "Энг кўп ҳурматга сазовор бўлган депутат" номига 15- Бахтли сайлов округи депутати Усмон Кўконов лойиқ топилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш