"Оналик ва болалик муҳофазаси" лойиҳаси амалда

 

ЎзХДП Когон шаҳар кенгаши томонидан “Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда” лойиҳаси асосида "Арабхона" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 45 нафар хотин-қизлар учун Когон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда малакали тиббиёт ходимлари томонидан хотин-қизлар бир қанча йўналишлар бўйича текширувлардан ўтказилди. 8 нафар аёлга бепул дори-дармон тарқатилди.

Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан оилаларда тиббий маданиятни ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди. Керакли йўл-йўриқлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш