Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз

 

“Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз лойиҳаси” доирасида Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши масъул ходимлари, депутатлик гуруҳи аъзолари, “Ёшлар Агентлиги” туман бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ва маҳалла фаоллари дастлаб “Анжирзор“ маҳалласида яшовчи касб-ҳунарга эга бўлмаган, ўқимайдиган, ишламайдиган ёшлар рўйхатини шакллантириб, рўйхат асосида улар билан учрашди ва мулоқотлар олиб борди.

Лойиҳа доирасида 12 та хонадонда бўлинди. Чеварчиликка қизиқиши бўлган аёллар аниқланиб, бу ҳунарни пухта эгаллаш ва имтиёзли кредит ёки субсидия асосида тикувчилик машинаси олишда тавсиялар берилиб, депутатлар ва фаоллар ёрдамида кўмаклашишга келишиб олинди.

Мулоқотлар жараёнида 18 нафар ёшга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 4 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, назоратга олинди.

Лойиҳа доирасида тумандаги 2-сонли Касб-ҳунар мактабида ўқитиш жараёни, муассаса томонидан яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Таълим даргоҳида таҳсил олаётган Зулфизар Ғуломжонова, Мухлиса Бакирова, Фазилат Олимовалар билан суҳбатларда уларнинг қизиқишлари инобатга олиниши юзасидан Ёшлар Агентлиги вакили ва фаолларга мурожаатлари назоратга олинди. Шунингдек, таълим муассасасида касб-ҳунарга ўқитиш жараёнидаги мавжуд муаммолар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Ёшлар билан очиқ мулоқотларда мамлакатимизда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди.

“Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз лойиҳаси”да фаол иштирок этган, партия дастурий мақсадларини эътироф этиб, келажакдаги режаларига ЎзХДП орқали эришишни мақсад қилган “Анжирзор” маҳалласи ёшлар етакчиси Шохжаҳон Абдуллахонов партия сафига қабул қилинди. Шунингдек, 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўқиётган ва мулоқотлардан руҳланган бир гуруҳ ёшлар ҳам ўз ташаббусларига асосан ЎзХДП сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш