Чора-тадбирлар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдаги Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 2022 йил сарҳисоб қилиниб, 2023 йилда партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини кенг оммага етказиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини юксалтириш йўналишидаги вазифаларни амалга оширишда муносиб иштирок этиш, халқ билан мулоқот механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, жойларда депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ишларни тизимли ташкил этиш масалалари кўрилди. Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди.

Якунда ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгашининг 2023 йилги иш режаси ва партиянинг Амалий Ҳаракатлар Дастурининг 2023 йил учун мўлжалланган режаси тасдиқланди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш