ЎзХДП Хонқа туман кенгаши томонидан туман ахборот кутубхона марказида ўқувчи ёшлар иштирокида Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан “Навоий ёди билан яшаймиз мудом” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда туман партия кенгаши раиси Феруз Ваисов шоир ижодидаги инсонпарварлик ғоялари бугунги кунимизда ҳам долзарблигини йўқотмагани ҳақида маъруза қилди. Хонқа туман ахборот кутубхона маркази раҳбари, партиямиз фаоли Ҳадича Авезова шоир ижоди билан боғлиқ кўплаб асарлар ёшларимизнинг дунёқарашини бойитишда муҳим манба бўлаётганлигини таъкидлади.
Тадбирда иштирок этган туманнинг 17-, 19-мактаб ўқувчилари А. Навоий қаламига мансуб ғазалларни ёд ўқишди. Саҳна кўринишлари намойиш этишди. Улуғ шоирга эҳтиром рамзи бўлган ушбу тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди.