Жиззах шаҳрида «Энг фаол депутат» кўрик танлови бўлиб ўтди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ХДПнинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўртасида “Энг фаол депутат” кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда.

Бугун ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгашида танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари учта шарт асосида ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказишди.

Беллашувлар натижаларига кўра, депутат Мусахон Имомов 42 балл билан вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди. 2-ўрин Отабек Бакиров, 3-ўрин Музаффар Маматқуловга насиб этди.

Шунингдек, "Йилнинг энг жонкуяр депутати" номинацияси билан Бахтиёр Тошпўлатов, "Энг маърифатли депутат" номинацияси бўйича Дилдора Ўралова, "Ташаббускор депутат" номинациясида Шоира Толипова, "Фаол депутат" Абдумалик Суяров, "Энг кўп ҳурматга сазовор бўлган депутат" номинациясида эса Жўра Муродовлар ғолибликни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш