Аёллар соғлиги – жамият бойлиги!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” шиори остида шаҳардаги 7-сон оилавий поликлиникасида тадбир ташкил этилди. Тадбир ноодатий тарзда маҳаллалардан таклиф этилган хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига ундовчи соғломлаштирувчи машқлардан бошлангани йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади. Малакали шифокорлар ҳудуддаги аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказишди.

Иштирокчилардан бири мазкур тадбир тўғрисида ўзининг қуйидаги ижобий фикрларини билдирди:

– Мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор янада кучаймоқда. Бугун мен тиббий кўрикдан ўтганимда, нафас йўлимда муаммо борлиги аниқланди. Шифокорлар томонидан керакли муолажа ва тавсиялар берилди. Бу каби тадбирлар кўпроқ бўлиши тарафдориман.

Ҳақиқатдан ҳам, аёллар-жамият келажагининг яратувчилари. Уларга эътибор буюк келажак гаровидир!

 

 

Лобар Ҳайдарова

← Рўйхатга қайтиш