Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Матниязова Айша Атаниязовна иштирокида “Ёшлар муаммоларини ўрганамиз” лойиҳаси ўтказилди.
Мақсад юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли ишлар, юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини халқ орасида тарғиб қилиш, ёшларни турли таҳдидлардан, айниқса ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлардан асраш учун тушунтириш ишларини олиб боришдир.
Қирққиз сайлов округидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Матниязова Айша Атаниязовна 45-сонли умум таълим мактабида бўлиб, "Ёшларни ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлардан асрайлик" деган ғоя остида ўқувчи ёшлар билан суҳбат ўтказди.
Тарғибот тадбирида дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими бош мутахассиси С. Саъдуллаев иштирок этиб, ёшларни турли таҳдидлардан асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир деган мавзуда маъруза қилди. Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.