Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашида 2022 йил якунига бағишланган кенгайтирилган ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш танқидий-таҳлилий тарзда ўтди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда Қашқадарё вилоят партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2022 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида 64 та масалани кўриб чиқиш режалаштирилган. Бир йил давомида 62 масала партия гуруҳларида, 62 масала доимий комиссияларда ҳамда шундан 44 масала сессияларда кўрилган. Бу ишларда халқ депутатлари Қарши шаҳар, Касби, Ғузор, Муборак, Нишон ва Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. Лекин халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар ва Қамаши туманларида бирорта ҳам масала сессияга киритилмади.
Йиғилишда депутатлар томонидан юборилган депутатлик сўровлари, Жамоатчилик қабулхоналари ҳамда туман ва шаҳар партия ташкилотларини молиявий барқарорлиги масалаларига оид вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Ижроқўмда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган Иш режаси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг 2023 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни жорий йилнинг 20 декабрь санасига қадар тўлиқ бажариш вазифаси қўйилди. Шунингдек йиғилишда вилоят партия ташкилоти фаолиятига оид бошқа масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.