Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 581 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 203-ўрта мактабда "Аждодлар руҳи мангу барҳаёт" шиори остида ғазалхонлик ва рубоийхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар депутати Мухтор Илҳомов иштирок этган тадбирда улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси ҳақида атрофлича фирк-мулоҳазалар билдирилди. Боболаримиз қолдирган бой маънавий мерос эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурлари билан йўғрилганлиги таъкидланди.
"Уч авлод" учрашуви хам қўшиб ўтказилган кечада ёши улуғ инсонлар ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришди.