Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Учтепа туманида жойлашган 24-оилавий поликлиникада “Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ва поликлиникада бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП фаоли, 24-оилавий поликлиника бош шифокори Файзиева Раъно Ўткуровна поликлиника янги таъмирдан чиққанлиги ва замонавий жиҳозланганлиги, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга эканлиги ҳақида гапирар экан, 120 хил бепул дори дармонлар тарқатилаётганлиги, халқимиз учун бепул скрининг амалиёти олиб борилаётганлигидан аҳоли, айниқса, оналар жуда миннатдорлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, поликлиникада кундузги бепул стационарлар, маҳаллаларда “Саломатлик мактаблари” ташкил қилинган.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ҳамда Учтепа туман кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам иштирок этиб, тиббиёт ходимлари ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар, уларнинг муаммолари, таклиф, фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Лойиҳа доирасида 43 нафар хотин-қизлар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланганларга даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш